
Фото: Flickr / dinnercraft
Америкалик Мики Судо аёллар ўртасида хот-дог ейиш бўйича Нью-Йоркда ўтказилган мусобақада 10 дақиқа ичида 48 ярим дона хот-дог еб рекорд ўрнатди.
Мики Судо ўтган йили 31 дона хот-дог ея олганди, рекорди эса 41 дона хот-дог ҳисобланади.
У 2014 йилдан буён аёллар орасида чемпионликни қўлдан бермай келмоқда.
Nathan's Famous Hot Dog Eating Contest мусобақаси Нью-Йоркда ҳар йили 4 июлда мустақиллик куни байрами муносабати билан ўтказилади.
Хот-дог ейиш бўйича биринчи мусобақа 1916 йилда ўтказилган бўлиб, ўшанда ирландиялик Жим Маллен 12 дақиқа ичида 13 дона хот-дог еб ғолиб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар