09:00 / 07.07.2020
3 668

Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади

Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади
Фото: «РИА Новости»
20 июль куни Бразилия коронавирусга қарши Хитой вакцинасини синаб кўришни бошлайди, дея хабар берди Сан-Паулу штати маъмурияти.
«Соғлиқни сақлашни назорат қилиш миллий агентлиги коронавирусга қарши вакциналар хавфсизлиги ва самарадорлигини текшириш учун клиник тажрибаларнинг учинчи босқичини бошлашга рухсат берди», — дейилади хабарда.

Гап Пекин биофармацевтика компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакциналар ҳақида бормоқда.
Тадқиқот учун олтита штатда коронавирусни юқтирганлар билан ишлаётган тиббиёт ходимлари орасидан 9 мингта кўнгилли саралаб олинади.
Айни вақтда Бразилия Британиянинг Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган вакцинани синовдан ўтказяпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 11,3 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлса, улардан 532 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади