Кадр: YouTube
Ҳар йили 4 июль куни АҚШ Мустақиллиги куни нишонланадиган вақтда Аляскадаги Глейшер-Вью аҳолиси 91 метрли жарликдан автомобилларини улоқтириб юборади, деб хабар қилади Motor.
Яриморолнинг жануби-шарқида жойлашган шаҳарча аҳолисига ушбу кўнгилхушлик анъанага айланиб улгурган. Миллий байрам қутб кунининг ўртасига тўғри келади — ёрқин осмон сабаб мушакбозлик ўтказилмайди. Бироқ шимолликлар тушкунликка тушмай, мушак ўрнига бошқа нарса ўйлаб топган.
Матануска дарёсига элтувчи жарликдан ташлаб юбориладиган автомобиллар жуда аянчли аҳволда, бироқ мотори соз ҳолатда бўлади.
Седанлар, пикаплар ва кроссоверлар Америка рамзлари билан безатилиб, жар ёқасига олиб келинади ва «парвозга» отланади — машина ичида, албатта, ҳайдовчи бўлмайди. Пастда эса кўплаб томошабинлар «машиналар парвози»ни томоша қилиш учун йиғилади.
YouTube’даги How to Alaska каналида эълон қилинган роликларга кўра, Глейшер-Вьюда Мустақиллик куни камида тўрт йилдан буён шундай усулда нишонланмоқда.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди