
Британия шаҳзодаси Чарльз ўз рафиқаси билан Бристолдаги Asda дистрибюторлик марказига ташриф буюрганда эркак сотувчилардан бири ҳушидан кетиб қолди.
Ушбу ҳолат видеоси YouTube’даги The Royal Family Channel каналида жойлаштирилган.
Қироллик оиласи аъзолари ташриф буюрган марказ пандемия вақтида Британияни ҳаётий муҳим озиқ-овқат захираси билан таъминлаган.
Марказ ходимларидан бири шаҳзода билан суҳбатлашаётган вақтда чайқала бошлаб, кейин ҳушини йўқотиб йиқилиб тушган. Шаҳзода сотувчига ёрдам бермоқчи бўлган, бироқ эркакнинг ортида турган ҳамкасблари уни ушлаб олишган.
Манба: Kun.uz
Чарльз ШаҳзодаБристолдаги AsdaСотувчи ҲушиданБритания ҚироллигиYouTube ВидеосиПандемия Даври Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар