23:34 / 14.07.2020
4 374

Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди

Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди
Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ва юқори лавозимдаги қатор амалдорларни мамлакатдаги эпидемиологик вазият учун жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди. Бу ҳақда республика бош прокуратурасига таяниб "Интерфакс" хабар берди.

"13 июль куни мамлакатда вужудга келган эпидемиологик вазият ва кунлик ўлимлар учун Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ва бошқа юқори лавозимдаги амалдорларни жавобгарликка тортишни сўраб фуқаро Раушан Айткулова томонидан ариза келиб тушди. Ариза прокуратурада рўйхатга олинди", - деди бош прокуратура вакили.

Аввалроқ Раушан Айткулова ижтимоий тармоқда мамлакат президенти жиноий жавобгарликка тортилиши кераклигини ёзган ва импичмент учун имзо тўплашни бошлаганди. Унинг сўзларига кўра, петицияни 2,5 мингдан ортиқ киши имзолаган.

Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 149 киши касалликдан вафот этган.

11 май куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинганди. Фавқулодда вазият режими эса давом этмоқда. Май охирида Қирғизистонда қатор чекловлар олиб ташланди – жамоат транспорти фаолияти тикланди, ёзги қаҳвахона ва ресторанлар ишлашига рухсат берилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди