11:46 / 15.07.2020
2 025

Лукашенконинг 2 жиддий сиёсий рақиби президентлик сайловига қўйилмади

Лукашенконинг 2 жиддий сиёсий рақиби президентлик сайловига қўйилмади
Беларусь Марказий сайлов комиссияси Виктор Бабарико ва Валерий Цепкалони президентликка номзод сифатида рўйхатга олишни рад этди.
Сайлов комиссияси раҳбари Лидия Ермошинанинг сўзларига кўра, текширув натижасида Бабариконинг даромади Латвия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларга олиб кетилган. Бундан ташқари, Бабариконинг солиқ декларациясида 500 минг доллардан ортиқ маблағ кўрсатилмаган. Бу ҳақида «Euronews» хабар бермоқда.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари, шунингдек, Давлат тафтиш идорасида «Бабариконинг хорижий молиявий ёрдамдан фойдаланиш фактлари тўғрисида ишончли маълумотлар» мавжудлигини таъкидламоқда.

9 август куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Виктор Бабарико Александр Лукашенконинг асосий рақиби бўлиши кутилаётган эди. Яна шуни айтиш керакки, у июнь ўрталарида ҳибсга олинган. Ҳибсга олинишидан олдинроқ Виктор Бабарико шундай деган эди:

«Агар бу рўй берса (Марказий сайлов коммиссияси рўйхатдан ўтказмаса - таҳрир), у (Белорусия президенти Лукашенко назарда тутиляпти) ҳатто рақобатлашмаслигини ёки қандайдир тарзда халқнинг иродасини сўрамаслигини кўрсатмоқда. Мен сайлов жараёни шу йўналишда юради деб ўйламайман. Ўзбошимчаликдан бошқа расмий асослар йўқ (рад этиш учун). Аммо кейин бу бутун дунёга намойиш бўлади. Мен нима бўлишини билмайман. Бу ҳақда Беларусь халқига гапиринг».

Сайлов комиссияси яна бир жиддий Валерий Цепкалони рўйхатдан ўтказишни ҳам рад этди. Аммо Светлана Тихановская «жиддий хатолари»га қарамай, президентликка номзод сифатида тасдиқланди.

Амалдаги президент Александр Лукашенко, Андрей Дмитриев, Сергей Черечния ва Анна Канопатская ҳам сайлов номзоди сифатида рўйхатга олинган.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенконинг 2 жиддий сиёсий рақиби президентлик сайловига қўйилмади