date
views 2 385

Украиналик телебошловчининг олд тиши тўғридан-тўғри эфир вақтида тушиб қолди (видео)

Украиналик телебошловчининг олд тиши тўғридан-тўғри эфир вақтида тушиб қолди (видео)
Кадр: Instagram
1+1 телеканалининг TCH кўрсатуви бошловчиси Маричка Падалко тўғридан-тўғри эфир вақтида олд тишидан айрилди. Бошловчи тушиб қолган тишини қўли билан олиб, ҳеч нарса бўлмагандек дастурни давом эттирган. Мазкур видео Instagram’да пайдо бўлган.

«Ҳозиргина тўғридан-тўғри эфир вақтида бошловчининг олд тиши тушиб қолди. Бироқ у ваҳимага тушиб қолмади, баракалла. Мен йиғлаб юборган бўлардим», — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Бундан икки кун олдин Падалко ўзининг Instagram’даги саҳифасига иш жойида тушган суратини жойлаштирган ва таътилдан қайтганини маълум қилганди.

«Таътил одатда жуда тез тугайди. Салом, севимли ишим», — деб ёзади бошловчи.

Фото: Instagram / Маричка Падалко
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украиналик телебошловчининг олд тиши тўғридан-тўғри эфир вақтида тушиб қолди (видео)