08:48 / 18.07.2020
1 887

Aжойиб янгилик: AҚШ коронавирус вакцинаси синовидан ижобий натижалар кутмоқда

Aжойиб янгилик: AҚШ коронавирус вакцинаси синовидан ижобий натижалар кутмоқда
AҚШ ҳукуматининг юқумли касалликлар бўйича мутахассис шифокори Ентони Фаучининг хабар беришича, “CОVID-19 га қарши эмлаш ўзининг сўнгги синов босқичига кириб бормоқда. Бу эса ўз навбатида, ажойиб хушхабардир”.

Модерна Инк ҳамда соғлиқни сақлаш миллий институти томонидан ишлаб чиқилган асосий босқичдаги синов 27 июль атрофида бошланади. Эмлаш инсонларни коронавирусдан етарлича ҳимоя қила олиш ёки олмаслигини аниқлаш мақсадида 30000 киши ушбу синовдан ўтказилади.

Олимлар умид қилганидек, бу вакцинани синаб кўрган биринчи 45 та кўнгиллиларда иммунитет юқори даражада эканлиги аниқланди.
Лекин бу вакцинага ҳеч қандай кафолат йўқ. Aммо ҳукумат йил охирига келиб, ижобий натижаларга эришишга умид қилмоқда.

Кўнгиллиларнинг ярмидан кўпроғида гриппга ўхшаш аломатлар, яъни, чарчоқ, ҳолсизланиш, бош оғриғи, титроқ ва иситма чиқишлар кузатилган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, вакцинанинг таъсири тахминан бир кун давом этиши ёки эмлашдан сўнг дарҳол содир бўлиши мумкин.

Сешанба куни фақат ёшларнинг натижалари эълон қилинган. Aммо, ёши катта инсонларнинг натижалари ҳали ҳануз эълон қилинганича йўқ.

коронавирус вакцина ижобий натижа
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)