23:38 / 20.07.2020
2 352

COVID-19 дан кейинги дунё меҳмонхоналари тақдири қандай бўлади?

COVID-19 дан кейинги дунё меҳмонхоналари тақдири қандай бўлади?Дунёда юз бераётган пандемия сабаб яна бир тўхтаб қолган соҳалардан бири бу туризмнинг асосини ташкил этувчи меҳмонхона бизнесидир. Улкан ва ҳашаматли бренд меҳмонхоналарга эга бўлиш ҳар бир давлатнинг туризм салоҳиятини белгилаб беради. Туризм соҳаси 2019 йил март-апрель ойларига қадар ўзининг энг юқори нуқтасига чиқди десак, муболаға бўлмасди. Бироқ дунё бўйлаб авж олиб кетган коронавирус сабабли сайёҳлар сони кескин тушиб кетди, улар саёҳат қилиб дам олишдан кўра уйларида ўз саломатлигини асрашни ўйламоқдалар. Пандемия қачон тугаши номаълум бўлсада, улкан меҳмонхоналар тизими ҳозирданоқ COVID-19 дан кейинги фаолиятини ривожлантириб, керакли ва истиқболли чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқдалар. Бунда сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган Whispr платформаси ҳам асқотади. Ушбу платформа овозли буйруқларни қабул қилиб, ўз вазифасини бажаргани боис тозалик ва санитария ишларида фойдаланилади. Staymyway бу меҳмонларга тўғридан-тўғри хоналарига бориш, қабул столида навбатга ёзилиш, меҳмонхонага кириш, спа ва бошқа меҳмонхона хизматларидан мобил қурилма орқали фойдаланиш имкониятини яратади, шунингдек, меҳмонхона бизнесида мобил калит ва рақамли рўйхатдан ўтиш учун ечимдир. Portier платформаси "алоқасиз мулоқотни" тарғиб қилиш учун ишлаб чиқилган бўлиб, меҳмонхона ходимлари ҳар доим юзма-юз мулоқотларсиз ўз ишларини давом эттиришлари мумкин. Яна бир қулай платформа бу Китч бўлиб, бунда овқатланиш учун буюртмалар қабул қилинади ва етказиб берилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг