06:56 / 23.07.2020
2 691

AҚШ касалхоналари COVID-19 билан касалланган беморлар ҳаёти учун жадал курашишмоқда

AҚШ касалхоналари COVID-19 билан касалланган беморлар ҳаёти учун жадал курашишмоқда
Хьюстондаги тиббиёт маркази бутун COVID-19 билан касалланган беморлар учун ишлаб келмоқда. Минг афсуслар бўлсинки, ҳафта бошида бир беморни шифокорлар қутқаришга муваффақ бўла олишмади.

Шифокор Жозеф Варон бошчилигидаги 10 нафар тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ Латино меросига эга 66 ёшли америкалик беморга қўлдан келганча қарашаётган эди.

Бирданига унинг кислород даражаси пасайиб кетди. Шу пайт Варон уни вентиляторга ётқизишни буюрди. Беморнинг кислород миқдорини тиклай олмагач, тиббиёт ходимлари бемор кўкрагига зарба бериб кўришди. Қолаверса, юракни стимуляция қилувчи гормон, яъни эпинэфринни ҳам юборишди. Aммо беморни сақлаб қолишолмади.

Шифокор Жозеф Варон шундай дейди : “Барча ҳаракатларни амалга оширган бўлишимизга қарамасдан, биз муваффақиятсизликка дуч келяпмиз. Кўриб турганимиздек, энг катта муаммо мана шу COVID-19 билан боғлиқ бўлмоқда“.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » AҚШ касалхоналари COVID-19 билан касалланган беморлар ҳаёти учун жадал курашишмоқда