18:30 / 26.07.2020
3 171

Сомалида гуманитар юкларни олиб келган самолёт қўрқиб кетган эшаклар сабаб фалокатга учради

Сомалида гуманитар юкларни олиб келган самолёт қўрқиб кетган эшаклар сабаб фалокатга учради
Фото: Local Media
Сомалига гуманитар юкларни олиб келган Кения самолёти учиш-қўниш йўлагига югуриб чиққан эшаклар сабаб фалокатга учради, деб хабар беради Daily Nation.

Сомали Фуқаролик авиацияси бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, самолёт қўниш йўлаги яқинида ўтлаб юрган бир неча эшакни қўрқитиб юборган. Қўрққан ҳайвонлар эса олдинга, ҳаво кемаси ҳаракатининг траекторияси бўйлаб чопган. Шундан сўнг, самолёт йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлган ва натижада қум уюмларига бориб урилган.

Таъкидланишича, Кениянинг Blue Bird Aviation авиакомпаниясига тегишли самолётни БМТ Сомали марказий қисмидаги шаҳарга озиқ-овқат ва бошқа гуманитар ёрдамларни етказиб бериш учун ёллаган. Авария оқибатида самолёт бортида бўлган уч кишининг ҳеч бирига (икки учувчи ва бир нафар йўловчи) шикаст етмаган.

Кениянинг Сомалидаги элчиси Лукас Тумбонинг маълум қилишича, самолёт қолдиқларидан «қора қути»ни чиқариб олишга муваффақ бўлинган.
«Қути ва бошқа ёзиб олувчи қурилмалар тергов доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун Найробига юборилади», — дейди элчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомалида гуманитар юкларни олиб келган самолёт қўрқиб кетган эшаклар сабаб фалокатга учради