
Жон Хопкинс тиббиёт мактабининг мутахассислари COVID-19 вируси нафақат бурун ва томоққа, балки қулоқ ва бош суягининг мастоид қисмига ҳам юқиши мумкинлигини аниқладилар. Тегишли тадқиқот Америка тиббиёт уюшмасининг JAMA Otolaryngology - Head and Neck Surgery журналида чоп этилган.
Олимлар коронавирусдан вафот этган учта беморни - 60 ёшли эркак ва аёл ҳамда 80 ёшли аёлни таҳлил қилишган. Аёллардан бирида вирус ўнг қулоқда, эркакда - иккала қулоқда, чап ва ўнг мастоидларида аниқланди.
Тадқиқот учун атиги учта беморни ўрганиш жуда оз бўлишига қарамай, натижалар шуни кўрсатадики, қулоқдаги муаммолар, шу жумладан эшитиш қобилиятининг йўқолиши COVID-19 белгиси бўлиши мумкин, дейилади журналда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар