11:00 / 31.07.2020
2 077

Афғонистондаги терактда 17 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги терактда 17 киши ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Афғонистоннинг Лоҳар вилоятида 31 июль эрта тонгда кучли бомба портлаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Ҳужум террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда AFP ахборот агентлигига вилоят губернатори матбуот котиби Дидар Лаванг маълум қилди.

Портлаш маҳаллий аҳоли Қурбон ҳайити муносабати билан байрам харидларини амалга ошириш учун йўналаётган вақтда маҳаллий ҳокимият биноси ёнидаги кўчада амалга оширилган.

Теракт мамлакатда “Толибон” ҳаракати томонидан ҳайит байрами муносабати билан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими киритилгандан кейин содир этилди. Аввалроқ, толиблар ва Афғонистон ҳукумати уч кунга ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди. “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид гуруҳнинг ушбу терактга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган.

Расмий Кобул ва “Толибон” ўртасидаги тинчлик бўйича музокаралар асирларни айирбошлашдаги келишмовчиликлар сабабли номаълум муддатга қолдирилган. Ҳукумат панжара ортида ушлаб турган 5 минг толибни мамлакат хавфсизлик хизматининг толиблар томонидан асирда ушлаб турилган минг ходимига алмашиш бўйича келишувга эришганди. 30 июлда Афғонистон ҳукумати 4400 дан кўпроқ толибни, “Толибон” эса 1005 афғон ҳарбийсини озод қилганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистондаги терактда 17 киши ҳалок бўлди