23:06 / 02.08.2020
2 807

«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди

«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди
Space X асосчиси Илон Маск Мисрдаги пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурганини ёзди. Бунга жавобан Миср ташқи алоқалар вазири Маскни пирамидаларни бориб кўришга таклиф қилди.

«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган», деб ёзди дастлаб Маск твиттердаги саҳифасида. У кейинчалик бу борада яна иккита пост қолдирди. Аввалига «Рамзес II яшаб ўтган», деб ёзди. Кейинчалик яна иккита твит ёзиб, 3 800 йил аввал қурилган пирамидаларни инсоният тарихидаги энг узоқ вақт давомида барпо этилган иншоот деб атади ва ВВС'да пирамидалар қурилиши ҳақида эълон қилинган мақолани илова қилди.

Бунга жавобан Миср ташқи муносабатлар вазири Рания ал Машат кашфиётчини мамлакатга таклиф қилди: «Жаноб Маск, мен сизнинг ишларингизни завқ билан кузатаман. Сиз ва Space X жамоасини Мисрга таклиф қиламан. Пирамидалар қандай қурилганини ва уларни қурганларнинг қабрини келиб кўринг. Биз сизни кутамиз, жаноб Маск», деб ёзди Миср ташқи муносабатлар вазири твиттердаги саҳифасида.

Маскнинг твити жуда муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчиларнинг аксари пирамидаларга оид қизиқарли маълумотлар ва расмлар билан жавоб беришди. Археология фанлари профессори Сара Парчак Маскни киноя билан «мисршунос» деб атади. У Space X асосчисига пирамидалар қурилгани ҳақидаги маълумотлар ёзилган папирус худди Маскнинг янги твитлари каби сақланаётганини, ўзида мавжуд маълумотларни бўлишишдан мамнун эканини ёзди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди