07:20 / 05.08.2020
2 237

Қозоғистонда масофавий таълимни яхшилашнинг ўзига хос йўлини топишди

Қозоғистонда масофавий таълимни яхшилашнинг ўзига хос йўлини топишди
Фото: NewTimes.kz
Қозоғистон ҳукумати янги ўқув мавсумида мактабларда масофавий таълим сифатини яхшилашнинг ўзига хос йўлини топди.
Қозоғистон ҳукумати мамлакатдаги кам таъминланган оилалар фарзандларига масофавий таълимни ўзлаштиришлари учун давлат ҳисобидан 500 минг дона компьютер тарқатади. Бу ҳақда 4 август куни Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ҳукумат йиғилишида маълум қилган.

Бош вазир таълим ва фан вазирлигига вилоят ҳокимиятлари билан биргаликда 25 августгача мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг масофавий ўқишга тўлиқ тайёр бўлишини таъминлашни топширган.
Аскар Маминнинг таъкидлашича, чоп этилган дарсликлар тўлиқ электрон шаклда барча фойдаланиши учун интернетга жойлаштирилиши лозим.

Қозоғистондаги мактаблар пандемия сабаб янги ўқув йилини масофадан ўқитиш тарзида бошлайди. Янги ўқув йилида мамлакатдаги 7931та мактабда 3,3 миллион ўқувчи таҳсил олиши режалаштирилган. Ўқувчиларнинг 396 минг нафари биринчи синфга қабул қилинганлар бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунгача Қозоғистонда 94 мингга яқин одамда коронавирус аниқланган. Улардан 65 мингдан ортиғи тузалган бўлса, мингдан ортиқ қозоғистонликлар коронавирус қурбонига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда масофавий таълимни яхшилашнинг ўзига хос йўлини топишди