07:56 / 06.08.2020
1 969

Карантин жорий этмаган Швеция иқтисодиётида 40 йил ичидаги энг катта пасайиш кузатилди

Карантин жорий этмаган Швеция иқтисодиётида 40 йил ичидаги энг катта пасайиш кузатилди
Фото: Reuters
Рекорд даражадаги пасайиш ҳақида гап кетаётган бўлса-да, у Европанинг бошқа давлатларидагичалик эмас, дея қайд этмоқда Bloomberg.
Швеция ЯИМ жорий йилнинг иккинчи чорагида биринчи чоракдагига нисбатан 8,6 фоизга пасайди. Бу ҳақда мамлакат статистика бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу 1980 йилдан буён ЯИМнинг чораклик пасайиши бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Рекорд даражадаги пасайиш ҳақида гап кетаётган бўлса-да, у Европанинг бошқа давлатларидагичалик эмас, дея қайд этмоқда Bloomberg: Испания, Франция ва Италияда пасайиш икки хонали сонларни ташкил этади, ҳаттоки Германияда ҳам ЯИМ 10 фоизга пасайган.

Швеция Европадаги бошқа давлатларидаги каби карантин чекловлари жорий этмаган бўлишига қарамай, иқтисодиётнинг кескин пасайиб кетишидан қоча олмади.

Швеция иқтисодиётининг кескин пасайиши мамлакат коронавирусдан суғурталанмаганлигини кўрсатади, дейди Европа мамлакатлари бўйича катта иқтисодчи Дэвид Оксли.

Швециянинг муаммоларидан бири ишсизликнинг кескин ошишига сабаб бўлган экспорт талабининг пасайишидир, деб ёзади Bloomberg.
Nordea иқтисодчиси Торбьорн Исакссоннинг сўзларига кўра, «мамлакатларнинг коронавирусга қарши кураш стратегияси иқтисодиётга қанчалик таъсир кўрсатганини баҳолашга ҳали жуда эрта».

Swedbank катта иқтисодчиси Пернилла Йоханссон Швеция иқтисодий фаоллигининг инқирозгача бўлган даврдаги даражага қайтишига анча вақт керак бўлишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, коронавирус сабабли қатъий карантин жорий этмади, ресторанлар, дўконлар ва мактаблар ёпилмади.

Швециянинг бош эпидемиологи, коронавирусга қарши курашнинг миллий стратегияси муаллифи Андерс Тегнелл бутун дунёда жорий этилган карантин чораларини телбалик деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Карантин жорий этмаган Швеция иқтисодиётида 40 йил ичидаги энг катта пасайиш кузатилди