15:25 / 07.08.2020
4 342

Билл Гейтс коронавирусдан ҳам баттарроқ глобал фожиа ҳақида огоҳлантирди

Билл Гейтс коронавирусдан ҳам баттарроқ глобал фожиа ҳақида огоҳлантирди
Фото: Cosmopolitan
Келажакда дунё глобал инқирозга дуч келиши мумкин, унинг оқибатлари коронавирус пандемиясидан ҳам ёмонроқ бўлади. Бу ҳақда Microsoft асосчиси Билл Гейтс маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».

Унинг таъкидлашича, дунёни глобал инқироз ларзага келтирди, бу фожиали миқдорда ўлимга олиб келди. Одамлар ўз уйларини тарк этишга қўрқиб қолди ва олдинги авлод дуч келмаган иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқарди.

«У бутун дунёга таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Шубҳасиз, мен COVID-19 пандемияси ҳақида гапиряпман. Аммо бир неча ўн йиллар ичида худди шу таъриф бошқа глобал инқирозга — иқлим ўзгаришига мос келади. Ушбу пандемия қанчалик даҳшатли бўлса, иқлим ўзгариши бундан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин», – дейди Гейтс.

Йил бошидан бошлаб интернетда Гейтс коронавирусни яратишда иштирок этган ва инқироз бошланишидан фойда олиш ниятида бўлган фитна назариялари интернетда тарқала бошлади. Хусусан, назария муаллифлари ва уларни тарқатувчилар, Microsoft асосчиси вакцина остида одамларга микрочипларни имплантация қилишни хоҳлаётганига ишонишади. Тасдиқ сифатида улар Гейтснинг 2015 йилдаги вирус дунёга катта хавф солиши ҳақидаги нутқига ишора қилди.

Гейтс бундай фитна назарияларини рад этди ва бундай миш-мишларни рад этиш қийинлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бунга раддия беришнинг ўзи аҳмоқона нарса.

Шунингдек, у бундай фитна назариялари касаллик билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштириши мумкинлигини таъкидлади. Бундай фитна назарияларига ишонган одамлар вакцинация жараёнига ишонмайдилар ва препаратни қабул қилишдан бош тортадилар.

«Чунки одамлар кўп нарсадан бехабар ва нима бўлаётганини оддийгина қилиб тушунишни истайди», – деди Microsoft асосчиси.
Гейтс атроф-муҳитга оид қарашлари ва глобал исиш хавфи ҳақидаги баёнотлари билан машҳур. У бойлигининг катта қисмини турли хил экологик мақсадларга сарфлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс коронавирусдан ҳам баттарроқ глобал фожиа ҳақида огоҳлантирди