date
views 2 385

Тихановская хавфсизлик мақсадида Минскдаги уйини тарк этди

Тихановская хавфсизлик мақсадида Минскдаги уйини тарк этди
Светлана Тихановскаянинг ишончли вакили Олег Моисеев ИИВ бошқармасига чақирилганидан сўнг алоқага чиқмаган.
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская хавфсизлик мақсадида Минскдаги хонадонини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

"Икки нафар асосий ёрдамчилари ушланганидан сўнг Светлана Тихановская хонадонини тарк этишга мажбур бўлди. У ҳозирда Минскда штаб аъзолари ва журналистлар орасида", – деди унинг матбуот котиби Анна Красулина.

Шанба куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи Мария Морозни ҳуқуқбузарларни сақлаш марказига олиб кетганди.

"Мария Морозни маъмурий ҳуқуқбузарликда айблашмоқда. Унга жарима солинса керак. Аммо бу душанбадан аввал бўлмайди", - деди Красулина.

Красулина шунингдек, Тихановскаянинг ишончли вакили Олег Моисеев ҳам ИИВ бошқармасига чақирилганидан сўнг алоқага чиқмаётганлигини айтган. Беларусда президентлик сайлови 9 август куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тихановская хавфсизлик мақсадида Минскдаги уйини тарк этди