18:13 / 12.08.2020
2 155

Коронавирусга қарши вакцина олганлар иситма, зирқираш ва оғриқ ҳақида сўзлаб беришди

Коронавирусга қарши вакцина олганлар иситма, зирқираш ва оғриқ ҳақида сўзлаб беришди
Фото: «News.myseldon.com»
Коронавирусга қарши Россия вакцинасини биринчилардан бўлиб ўзларида синаб кўрган икки нафар кўнгилли препаратни қабул қилгандан сўнг пайдо бўлган бош оғриғи, иситма ва танадаги зирқирашлар ҳақида гапириб берди.

Андрей Вольников
Сеченова университети битирувчиси, 2D-рассом 24 ёшли Андрей Вольниковнинг сўзларига кўра, синов пайтида кўнгиллилар икки гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳда битта таркибли, иккинчисида эса икки таркибли вакцина синаб кўрилди.

«Мен биринчи гуруҳда эдим — бизга бир марта юборишди, холос. Биринчи куни аҳволим ёмон эди: бош оғриди, мушаклар қақшади. Бироқ бундай «нохушликлар» кўпгина вакциналар кузатилади, табиий ҳол», — дейди у.

Анна Куткина
12 ёшли қизалоқнинг онаси ва аудитор 37 ёшли Анна Куткинанинг айтишича, вакцинация пайтида қўрқиб кетган.
«Кечга бориб тана ҳароратим бирданига 38 даражага кўтарилди, бошим оғриди, танам зирқираётганини ҳис қилдим», — деб эслайди россиялик аёл: «Охирида ҳеч қандай қўрқинчли нарса йўқ».

Дори воситаларини давлат рўйхатига олиш хизмати сайтида чоп этилган препарат йўриқномасида эт увушиши, тана ҳарорати кўтарилиши, умумий лоҳаслик, инъекция жойидаги оғриқ, шиш, кўнгил айниши, иштаҳасизлик каби нохушликлар қайд этиб қўйилган.

«Айрим беморларда аллергик реакциялар ривожланиши, қон зардобида буйрак трансаминазалари, креатин ва креатинфосфокиназалари қисқа фурсатга кўпайиши мумкин», — деб огоҳлантиради вакцина ишлаб чиқувчилар.

Президент Владимир Путин кеча, 11 август куни дунёда илк бор Россияда коронавирусга қарши вакцина расман рўйхатга олинганини эълон қилди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко рўйхатга олинган коронавирусга қарши биринчи вакцина юқори самарадорлигини кўрсатганлигини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)