
Фото: «Inform»
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини маълум қилди.
«Спутник V» вакцинаси Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқотлар маркази лабораториясида яратилган.
Давлат дори воситалари реестрига кўра, вакцина мушак ичига юборилувчи эритма кўринишида бўлади. Вакцинация икки босқичда амалга оширилади: аввалига — I компонент, уч ҳафтадан сўнг II компонент юборилади.
РФ ССВ хабарига кўра, вакцинани иккига бўлиб қўллаш усули икки йилгача муддатга иммунитетни шакллантиришда ёрдам беради.
Вазирлик вакцинага хориждан бўлаётган танқидларга ҳам муносабат билдириб ўтган ва буни «етарлича маълумот» берилмагани билан изоҳлаган. Таъкидланишича, вакцинани ишлаб чиқариш йўлга қўйилган платформада шу пайтгача олтита маҳсулот чиқарилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар