18:03 / 16.08.2020
3 226

Қозоғистон ҳудудига киришга кимларга рухсат берилмаслиги ҳақида маълум қилинди

Қозоғистон ҳудудига киришга кимларга рухсат берилмаслиги ҳақида маълум қилинди
Фото: Tengrinews
Қозоғистон бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова бошқа хориж давлатларининг фуқароларига қандай ҳолатларда мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилмаслиги ҳақидаги маълумотни айтиб ўтди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, бу борада Қозоғистонда уч хил тоифа ва мезон ишлаб чиқилган.

«Биринчи талабга кўра, хорижлик фуқаро келаётган давлат ҳудудидаги эпидемиологик вазият Қозоғистондан яхшироқ бўлиши лозим. Бизда жамоат соғлиғини сақлаш миллий маркази Қозоғистондаги ва халқаро муносабатлар ўрнатилган дунёда ҳар бир мамлакатнинг эпидемиологик вазият ҳар куни мониторинг қилинади. Бунда нафақат касалланиш кўрсаткичи, балки бошқа кўплаб мезонларга эътибор қилинади ва талабларга тўлиқ жавоб берган мамлакатлардан келган фуқароларнинг Қозоғистонга киришига ҳеч нарса халақит қила олмайди.

Иккинчи мезон бўйича Қозоғистон билан эпидемиологик вазияти солиштирилган ва тафовут у қадар катта бўлмаган мамлакат фуқароларининг «манфий» жавоб чиққан ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши шарт деб белгиланган. Маълумотноманинг муддати 5 кундан кечикмаган бўлиши лозим. Агар бундай маълумот бўлмаса, хорижлик ҳақидаги ахборот махсус мобил иловага юкланади ва у Қозоғистонда икки кун ичида ПЗР-тест топшириши ёки 14 кун давомида карантинда бўлиш мажбуриятини олади.

Учинчи гуруҳ давлатларида эпидемиологик вазият Қозоғистондагидан анча оғир. Ушбу давлатлар билан халқаро авиақатновлар тикланмаган. Ҳаммаси хорижлик ёки Қозоғистон фуқаросининг қаердан келаётганига бевосита боғлиқ
», — деган Есмагамбетова.

Қозоғистонда 17 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилади, шунингдек, мамлакат БАА, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россия билан авиақатновларни қайта тиклайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ҳудудига киришга кимларга рухсат берилмаслиги ҳақида маълум қилинди