15:23 / 17.08.2020
2 237

Дубай аэропортида коронавирусни аниқлаш учун итлардан фойдаланилади

Дубай аэропортида коронавирусни аниқлаш учун итлардан фойдаланилади
Фото: Depositphotos
Дубай ҳукумати аэропортда коронавирусга қарши кураш учун кинологлар ва итларни жалб қилади.
Travel and Leisure нашрининг хабар беришича, бунда итнинг вазифаси коронавирусга чалинган йўловчиларни аниқлаш ҳисобланади. Тадқиқотлар давомида итнинг коронавирусни аниқлай олиши аниқлиги 92 фоизни ташкил қилган.

Итларни коронавирусни аниқлашга ўргатиш узоқ вақт талаб этувчи машаққатли иш ҳисобланади. Бунинг учун лаборатория, махсус ускуна ва коронавирусга чалинганларнинг тери талаб этилади.

Дубай аэропорти биринчи бўлиб итлар ёрдамида коронавирусни аниқлашга қарор қилди. Итлар одамларга яқин келтирилмай, масофадан ишлайди.
Дубай июлда сайёҳлар учун очилди. Сайёҳлардан коронавирусга чалинмаганликлари ҳақида маълумотнома талаб этилади. Ушбу маълумотнома сафаргача узоғи 96 соат олдин олинган бўлиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай аэропортида коронавирусни аниқлаш учун итлардан фойдаланилади