Фото: «Gazeta-kozelsk.ru»
Гамалея номли марказ Россиянинг «Гам-КОВИД-Вак» вакцинасини қўллаш бўйича йўриқномани чоп этди («Спутник V» савдо белгиси). «РИА Новости» ҳужжат билан танишди.
Препаратни қўллашдан аввал беморни шифокор кўздан кечириши, жумладан, тана ҳароратини ўлчаши зарур. Сўнгра одам ярим соат давомида назорат остида бўлиши керак.
Вакцина ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тақиқланади. Шунингдек:
— бирорта таркибий қисмга гиперсезувчанлик;
— анамнезда оғир аллергик реакция;
— ўткир инфекцион ва ноинфекцион касалликлар бўлганда мумкин эмас.
Ўткир инфекцион ва ноинфекцион касалликларни бошидан ўтказганларга соғайгандан ёки ремиссиядан сўнг икки-тўрт ҳафта ўтгач препаратни юбориш мумкин. Унчалик оғир бўлмаган ЎРВИ ва ошқозон-ичак йўли ўткир инфекцион касалликларида тана ҳарорати меъёрга тушгандан сўнг вакцинацияга рухсат берилади.
Қуйидаги ҳолатларда вакцина эҳтиёткорлик билан қўлланилади:
— жигар ва буйрак сурункали касалликлари;
— эндокрин тизими функцияларининг яққол бузилиши (қандли диабет);
— қон ҳосил қилиш тизимидаги оғир хасталиклар;
— эпилепсия, инсульт ва марказий нерв тизимидаги бошқа касалликлар;
— юрак-қон томир тизими касалликлари;
— бирламчи ва иккиламчи иммунтанқислиги;
— аутоиммун касалликлари;
— ўпка касалликлари, астма, шунингдек, диабет, метаболик синдром, экзема ва аллергик реакциялардан қийналаётган беморлар.
Эт увушиши, тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриғи ва умумий лоҳаслик нохуш таъсирлари бўлиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда кўнгил айниши, диспепсия, иштаҳа пасайиши, гоҳида регионар лимфа тугунлар катталашиши мумкин.
Шок терапиясига қарши воситалар билан жиҳозланган жойларда вакцина қилдириш мумкин. Вакцинанинг дозасини ошириб юбориш хавфи жуда паст.
Вакцина уч ҳафта оралиқ билан икки босқичда мушак ичига юборилади. Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бундай тизим икки йилгача иммунитет ҳосил қилишга имкон беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди