date
views 1 953

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 23 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 23 миллиондан ошди
Фото: Reuters
Уч кун ичида касаллик юқтириш ҳолатлари бир миллионтага кўпайди.
Дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари 23 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Уч кун ичида бир миллионта янги ҳолат қайд этилди: 19 августда касалланганлар сони 22 млн эди.
Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 800 мингдан ошди.

Беморлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда —5,6 млн киши. Иккинчи ўринда Бразилия (3,5 млн), учинчи ўринда эса Ҳиндистон турибди (2,9 млн). тўртинчи ўринда Россия жойлашган: 951,8 минг бемор. Юқори бешликни ЖАР якунлаган - 603,3 минг бемор.

Касалликка чалинганлар сони бўйича яна қуйидаги мамлакатлар юқори ўнталикдан жой олган:
Перу — 576 минг;
Мексика — 599,7 минг;
Колумбия — 522 минг;
Чили — 395,7 минг;
Испания — 386 минг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 23 миллиондан ошди