22:19 / 04.09.2020
3 359

Коронавирусдан ишончли ҳимоя кашф этилди

Коронавирусдан ишончли ҳимоя кашф этилди
Фото: «Twitter.com»
«Beth Israel Deaconess» тиббиёт маркази олимлари Ad26 аденовируси асосида яратилган SARS-CoV-2га қарши вакцина клиник текширувларгача барқарор иммун жавобни чақириши ва COVID-19нинг пневмония ва нафас етишмовчилиги каби оғир белгиларидан ишонч ҳимоя қилишини исботлашди. Бу ҳақда «Phys.org» пресс-релизида маълум қилинган.

Натижалари нуфузли «Nature» илмий журналида чоп этилган тадқиқот чоғида мутахассислар 52 та резус маймунини эгасининг ҳужайраларига коронавирусни юқтиришда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган S-оқсилини («тиканли» оқсил) экспрессия қиладиган ўзгартирилган аденовирус (Ad26)нинг бир марталик дозаси ёрдамида иммунизация қилдилар. Шундан сўнг жониворларга бурун ва трахея орқали SARS-CoV-2 юқтирилди.

Натижалар шуни кўрсатдики, Ad26 антитаначаларнинг барқарор нейтраллаштирувчи реакциясини келтириб чиқарган ва SARS-CoV-2ни юқтиргандан сўнг нафас олиш аъзоларини тўлиқ ёки деярли тўлиқ ҳимоя қилган.

Ҳозирги вақтда вакцина клиник синовлардан ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)