07:30 / 05.09.2020
1 178

Организмда коронавирусга қарши антитаналар қанча вақт қолиши мумкинлиги аниқланди

Организмда коронавирусга қарши антитаналар қанча вақт қолиши мумкинлиги аниқланди
Фото: Getty Images
Исландиялик олимлар коронавирусни бошдан ўтказган одам организмида вирусга қарши антитаналар қанча вақт қолишини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказишди. Тажрибада Исландиянинг 30 мингдан кўпроқ фуқароси қатнашган.

Натижада коронавирусга қарши антитаналар организмда камида 4 ой давомида бир меъёрда қолиши аниқланган. Бу эса вирусни бошдан ўтказган одам тез орада унга яна қайта чалиниши мумкинлиги ҳақидаги тахминни инкор этади.

Аниқланишича, антитаналар миқдори касалликка чалингандан тахминан 2 ой ичида ошиб боради, сўнгра яна 4 ой давомида барқарор даражада қолади.

Таъкидланишича, коронавирусни бошдан ўтказган кекса ёшлиларда антиналар миқдори юқорироқ бўлади. Тадқиқотда иштирок этганлардан учдан бир қисмида инфекциянинг ҳеч қандай аломати кузатилмаган. Бироқ, қоидага кўра, бундай одамларда антитаналар миқдори паст даражада бўлиши мумкин.

Олимлар организмдаги антитаналар миқдори қайта касалланишнинг олдини олиш учун етарли бўлиши-бўлмаслигини маълум қилишмаган. Аммо тиббий статистиканинг кўрсатишича, қайта касалланиш ҳолатлари сони жуда озни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, коронавирусга таҳлил олишда қондаги антитаналар миқдорини ўлчаш бурун ёки ҳалқумдан суртма олишдан самаралироқ ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)