00:30 / 08.09.2020
2 315

Актёр Том Круз суратга олиш вақтида хавфли трюкни бажарди (фото)

Актёр Том Круз суратга олиш вақтида хавфли трюкни бажарди (фото)
Фото: : Instagram/christophermcquarrie
Америкалик машҳур актёр, катта ёшига қарамай ҳанузгача фильмлардаги хавфли саҳналарни ўзи бажарадиган саноқли юлдузлардан бири Том Круз навбатдаги марта ўз мухлисларини ҳайратлантирди.

Актёр “Бажариб бўлмас вазифа” фильмининг 7-қисмида суратга тушишни бошлади. Круз суратга олиш жараёнида хавфли саҳналардан бирини дублёрсиз ўзи бажарди.

58 ёшли актёр тоғдан мотоциклда сакраган. Буларнинг барчаси Норвегиядаги улкан тоғ трамплинида юз берган. Ушбу саҳнани суратга олиш учун мақбул об-ҳавони бир неча кун кутишга тўғри келган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, Круз трюкни бир неча марта бажарган. Бу ҳодиса ортидан унинг мухлислари кузатиб турган.
Трюкка тайёргарлик ишлари анча вақт олган. Жумладан, трамплин уч ҳафта давомида қурилган.

Аввалроқ актёр ушбу фильмнинг суратга олиш жараёнида бошқа бир трюкни бажариш вақтида аварияга учраганди.
“Бажариб бўлмас вазифа 7” (Mission: Impossible 7) фильми премьераси 2021 йил ноябрига белгиланган. Фильмнинг кейинги – 8-қисми эса 2022 йилда экран юзини кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Актёр Том Круз суратга олиш вақтида хавфли трюкни бажарди (фото)