
Фото: pharmexperience.ru
Хитойнинг иккита фармацевтика компанияси биринчи марта коронавирусга қарши яратилган вакциналарни намойиш этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Вакциналар Sinovac Biotech ва Sinopharm компаниялари томонидан яратилган. Вакциналарнинг намуналари Пекиндаги кўргазмада намойиш этилган.
Айни пайтда вакциналар клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда. Ишлаб чиқарувчилар 2020 йилнинг охиригача улардан фойдаланиш учун рухсат олишга умид қилмоқда.
Май ойида Хитой раиси Си Цзиньпин унинг мамлакатида яратилган вакциналар синовлардан муваффақиятли ўтган тақдирда жаҳон ҳамжамиятининг бойлигига айланишини ваъда қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар