09:50 / 08.09.2020
1 084

Коронавирусга қарши вакцина октябрда бозорга чиқиши мумкин

Коронавирусга қарши вакцина октябрда бозорга чиқиши мумкин
Фото: «Rodkom.org»
Германияда маҳаллий «BioNTech» ҳамда унинг америкалик ҳамкори «Pfizer» компаниялари биргаликда ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцина клиник синовлари ўтказилади. Паул Эрлих институти иккинчи ва учинчи босқич синовларига рухсат берди.

Германиядаги синовлар — июль ойида бошланган халқаро тадқиқотларнинг бир қисми саналади. Режага кўра, якуний синовга қарийб 30 минг кўнгилли жалб этилган бўлиб, улар вакцина ёки плацебо қабул қилишади. Шу пайтгача дунёнинг 120 та тадқиқот марказида 25 минг нафар кўнгилли синовларда қатнашди.

«Назорат остидаги якуний учинчи босқичнинг ўтказилиши вакцина хавфсизлигини тасдиқлашда жуда муҳим аҳамиятга эга», — деди «BioNTech» асосчиларидан бири Угур Саҳин.

Агарда синовлар яхши натижа берса, ҳар икки компания вакцинани бозорга чиқариш учун октябрь ойида ариза топширишади. Йил охиригача 100 млн. доза, 2021 йил охиригача 1,3 млрд. дозадан кўпроқ вакцина чиқариш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)