08:00 / 10.09.2020
527

Хитойда спрей кўринишидаги вакцина клиник синовларига рухсат берилди

Хитойда спрей кўринишидаги вакцина клиник синовларига рухсат берилди
ХХР озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари давлат қўмитаси Хитойда коронавирусга қарши яратилган бурун бўшлиғига сепилувчи спрей кўринишидаги вакцина клиник синовларига рухсат берди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.

Агентлик хабарига кўра, вакцина Гонконг университети лабораториясида Сямэн университети ҳамда «Beijing Wantai Biological Pharmacy» фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда яратилган.

Таъкидланишича, бу Хитойда одамларда синаш учун рухсат берилган коронавирусга қарши илк спрей кўринишидаги вакцинадир.

ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин ўтган ҳафта баёнот беришича, Хитойда коронавирусга қарши тўққиз хил вакцина яратилган бўлиб, барчаси клиник синовлардан ўтмоқда ва яқин орада улар дунё мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)