date
views 1 875

Apple Сингапурда биринчи сув устидаги дўконини очади (фото)

Apple Сингапурда биринчи сув устидаги дўконини очади (фото)
Фото: Apple
Apple компанияси 10 сентябрда Сингапурда ўзининг биринчи сув устидаги дўконини очади.
Дўкон Марина-Бэй кўрфазида Marina Bay Sands меҳмонхонаси ёнида жойлашади. У ўзидан 114 та қисмдан иборат ойнаванд гумбазни акс эттиради. Компанияда таъкидланишича, ушбу иншоот бу турдаги биринчи иншоот ҳисобланади.


Шар шаклидаги иншоот ичида соя берувчи пардеворлар, юқори қисмида эса думалоқ шаклдаги ойна ўрнатилган. Бундан ташқари, дўконнинг сув остидаги қаватида анжуманлар зали жойлашган.

Ушбу дўкон Apple’нинг Сингапурдаги учинчи дўкони бўлади ва унда 148 киши ишлайди. Эътиборлиси, дўкон ходимлари умумий ҳисобда 23 тилда сўзлаша оладилар. Сингапурда пандемия сабабли амал қилаётган чекловлар сабабли дўконга унинг очилиши куни махсус сайтда олдиндан ташриф вақтини бронлаб қўйганларгина ташриф буюра олади.

Дўкон ходимлари ижтимоий масофага амал қилиниши учун дўконда озчилик бўлишини назорат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Apple Сингапурда биринчи сув устидаги дўконини очади (фото)