07:33 / 12.09.2020
2 742

Россияда барча мигрантлардан бармоқ изларини олиш режалаштирилмоқда

Россияда барча мигрантлардан бармоқ изларини олиш режалаштирилмоқда
Фото: «ТАСС»
Россия Ички ишлар вазирлиги миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш концепциясини ва «Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни тақдим этди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Унга кўра, Россиядаги барча мигрантлардан бармоқ изларини олиш режалаштирилмоқда.

Хабарда айтилишича, Россиядаги чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида бутунлай янги федерал қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, унда кўплаб ўзгаришлар киритилган. Россия ҳудудида бўлиш тартибига ўзгартириш киритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган.

Хусусан, Россияда 30 суткадан ортиқ вақт давомида бўладиган мигрантларга бармоқ изларини топшириш, суратга тушиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва ИД-карталар олиш мажбуриятини юклаш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, Россияга кириб келганларнинг барчасидан бармоқ изларини олиш ғояси бир неча йиллардан буён муҳокама қилиб келинмоқда. Бироқ кириб келганларнинг барчасидан бармоқ изларини бевосита чегарадаёқ олиш учун барча постларда тегишли ускуналарни ўрнатишни талаб қилган аввалги ғоядан фарқли равишда Россия ИИВ мигрантларга мамлакатга келиши биланоқ мустақил равишда бармоқ изларини топшириш мажбуриятини юклашни таклиф этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда барча мигрантлардан бармоқ изларини олиш режалаштирилмоқда