date
views 4 796

Машҳур Конор Макгрегор ҳибсга олинди

Машҳур Конор Макгрегор ҳибсга олинди
Фото: Twitter
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Франциянинг Корсика оролида полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ирландиялик яккакурашчи барларнинг бирида жинсий зўравонлик ва аҳлоқсиз ҳаракатлар амалга оширишда айбланмоқда. Макгрегор устидан 10 сентябрь куни шикоят хати келиб тушган. 32 ёшли жангчининг ўзи бу айбловларни инкор этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конор рафиқаси билан Ўрта Ер денгизи бўйлаб саёҳат қилмоқда. У 12 сентябрь куни Монако маликаси Шарлен билан сув велосипедида саёҳатга чиқиши режалаштирилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур Конор Макгрегор ҳибсга олинди