14:14 / 18.09.2020
2 689

Таиландда ўн мингга яқин ўрдак шоли даласини зараркунандалардан тозалашга ёрдам бермоқда (видео)

Таиландда ўн мингга яқин ўрдак шоли даласини зараркунандалардан тозалашга ёрдам бермоқда (видео)
Фото: «Rambler»
Таиланд далаларида шоли ҳосили унумдорлиги учун ўрдаклар армиясидан фойдаланилаётгани дрон ёрдамида видеога олинди. Ўн мингга яқин ўрдак шоли далаларини ҳашарот ва бошқа зараркунандалардан тозалашда ёрдам беради, деб ёзади «РИА Новости».

Накхон провинцияси фермерлари томонидан суратга олинган мазкур роликда ўрдакларнинг майдон бўйлаб юришини кўриш мумкин.

Ўрдаклар 5 ой давомида далаларни ҳашаротлардан тозалаб берганидан кейин кўпайтириш учун фермага қайтарилади, дейилади хабарда.

Ўрдаклар эгаси Аливат Чалермклиннинг таъкидлашига қараганда, ушбу акция икки томон учун ҳам фойда келтиради. Шоли етиштирувчилар зараркунандаларга қарши ортиқча харажат қилмайди, фермерларнинг эса ўрдаклар озиқ-овқати учун сарфлайдиган маблағи тежалади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда ўн мингга яқин ўрдак шоли даласини зараркунандалардан тозалашга ёрдам бермоқда (видео)