08:36 / 23.09.2020
1 004

Трамп БМТни коронавирус учун Хитойни жавобгарликка тортишга чақирди

Трамп БМТни коронавирус учун Хитойни жавобгарликка тортишга чақирди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида навбатдаги марта Хитойни коронавирус пандемияси учун жавобгарликка тортишга чақирди.

Трамп Пекинни вирус тарқалишининг эрта босқичларида Хитойдан амалга оширилувчи халқаро авиарейсларни тақиқламаганликда ва шу тариқа вирусни бутун дунёга тарқатишда айблаган. Бундан ташқари, АҚШ президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ҳам танқид қилган.

Бу ўлатни бутун дунёга чиқарган давлат – Хитойни жавобгарликка тортишимиз керак! Хитой ҳукумати ва Хитой “бўйсинувида” бўлган ЖССТ вируснинг одамдан одамга юқишининг исботлари йўқлиги ҳақида ёлғон гапирган. Хитой вирус тарқалишининг илк кунларида ички рейсларни тақиқлаб, шу билан бирга самолётларга Хитойни тарк этишга ва бутун дунёни зарарлашга ижозат берган. БМТ Хитойни ушбу хатти-ҳаракатлари туфайли жавобгарликка тортиши лозим”, деб айтган Трамп.

АҚШ президентининг таъкидлашича, АҚШ вакцинани бутун дунёга тақсимлайди.
Биз вакцинани тақсимлаб, вирусни мағлуб этамиз, пандемияга чек қўйиб, мисли кўрилмаган фаровонлик, ҳамкорлик ва тинчлик даврига қадам босамиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Хитой АҚШ президентининг бу айбловларига муносабат билдириб, уларни ҳеч қандай асосга эга эмас, деб атаган.
Аввалроқ БМТ Бош ассамблеясида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш сўз олиб, АҚШ ва Хитой ўртасидаги ихтилоф сабабли дунёнинг парчаланишига йўл қўймасликка чақирган. Унинг фикрича, технологик ва иқтисодий бўлакланиш геостратегик ва ҳарбий бўлакланишга олиб келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)