11:33 / 27.09.2020
5 078

Чаққон тошбақа кучукни таъқиб этди ва деярли ғолибликни қўлга киритди (видео)

Чаққон тошбақа кучукни таъқиб этди ва деярли ғолибликни қўлга киритди (видео)
Фото: «wallpic.net»
Британиянинг Честер шаҳрида тезкор тошбақа кавапа зотига мансуб кучукни таъқиб этган видео нафақат ҳайвонлар эгасини эгасини, балки интернет фойдаланувчиларини ҳам ҳайратга солди, деб ёзади Esquire.

Тошбақа эгаси Элисон Эйтнинг сўзларига кўра, у бир ҳафта мобайнида кавапа кучугига ғамхўрлик қилган, аммо унинг Тук исмли тошбақаси ушбу тўрт оёқли ҳайвонни ёқтирмаган. «Аввал ҳам Тукнинг ҳаракати чаққонлигини билар эдим, лекин бу даражада тез ҳаракатланишини кўрмаганман», − дейди британиялик аёл.

Аёлнинг айтишича, тошбақа 20 йил аввал Марокашдаги кўча бозоридан сотиб олиниб, Англияга олиб келинган. Тук жуда ёқимли ва меҳрибон ҳайвон, у ўзи ёқтирадиган одамларни дарров танийди.

Маълум бўлишича, аввал Элисоннинг Эдди исмли ити тошбақа билан жуда яхши келишган. Элисоннинг тахминига кўра, Тук ҳамон Эддини соғинади ва унинг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигига ишончи комил.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чаққон тошбақа кучукни таъқиб этди ва деярли ғолибликни қўлга киритди (видео)