Фото: «РИА Новости»
Сербия компанияси COVID-19дан ҳимояланиш учун кумушдан тайёрланган инновацион ниқобни ихтиро қилди. Маҳсулот октябрнинг ўрталарида сотувга чиқарилади, дея хабар берди мамлакат савдо-саноат палатаси. Инновация Сербиянинг иккита йирик «Koloid» ва «Galenika farmacija» корхоналари ҳамкорлиги натижасида юзага келди.
«Кумуш ниқоб замонавий нанотехнологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Боз устига, кумуш ва цеолит (минерал) ионлари ультратовушли ионлаш орқали тўқималарга қўшилади. Бу қўшимча ҳимоя билан таъминлайди. Ниқоб катталар ва болалар учун ишлаб чиқарилади. Октябрнинг ўрталаридан сотувга чиқарилади», — дейилади хабарда.
Сербия соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 33 479 нафар COVID-19 бемори қайд этилди, 749 киши вафот этди. Кейинги вақтларда ўлим ва касалланиш даражаси камаймоқда. Душанбадан сешанбагача 65 кишида коронавирус аниқланган, битта бемор ҳаётдан кўз юмган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди