22:06 / 11.10.2020
3 262

Дўкон сотувчиси нотаниш аёлга эрининг хиёнати ҳақида хабар беришнинг антиқа йўлини топди

Дўкон сотувчиси нотаниш аёлга эрининг хиёнати ҳақида хабар беришнинг антиқа йўлини топди
Фото: «Красотка»
Заргарлик дўконининг сотувчиси мижозининг хотинига эри уни алдаётганлигини айтишнинг йўлини топди. У бу ҳақда ўзининг TikTok аккаунтидаги видео орқали хабар қилди.

Зои Роу видеони 2020 йил 3 октябрь куни TikTok саҳифасига жойлаштирди. Ўша куни бир киши уларнинг дўконига турмуш қурганлигининг ўн йиллик юбилейига рафиқаси учун совға излаб келган. Шунингдек, у «ўзининг гўзал хотини» учун ўйма заргарлик буюмини танлаган.

Шундан сўнг сотувчи мижозга яна бирор нарса сотиб олишни таклиф қилган. Эркак рафиқасига бошқа нарса олмаслигини, лекин маъшуқаси учун тақинчоқ харид қилишини ва тўловни бошқа карта билан тўлашини маълум қилган. Бундан ташқари, у яқинда маъшуқаси билан муносабатларининг бир йиллигини нишонлашини ҳам қўшимча қилган.

Роу мижозга маъшуқаси учун ҳам совға танлашида ёрдам берди. Шундан сўнг мижоз совғаларга махсус белги қўйиб қадоқлашини, шундагина уларни адаштириб қўймаслигини айтди. Сотувчи мижознинг хотинига аталган совғага «К» – унинг исми Кристина бўлганлиги туфайли, маъшуқаси учун олинган совғага эса «Л» деб ёзиши керак – сабаби маъшуқасининг исми Лаура эди. Роу бевафо эркакка сабоқ беришга қарор қилди ва совғаларни атайин адаштириб, нотўғри ҳарфлар билан белгилади.

Видео 7,2 миллион маротаба кўрилган бўлиб, 1,8 миллион лайк тўплаган. Кузатувчилар сотувчининг ишини аёллар бирдамлигининг намойишига қиёслади ва қизнинг бу ҳаракатини қаҳрамонлик деб атади. Баъзи TikTok фойдаланувчилари Роуни бировнинг ҳаётига аралашаётганликда айблади, лекин турмуш қурган аёллар бу каби хиёнатни билишни исташларини ёзди ва видео муаллифини мақтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)