
11 октябрда Тожикистонда ўтган президент сайловларида амалдаги президент Имомали Раҳмон катта устунлик билан ғалаба қозонди. Раҳмонга овоз берувчиларнинг 90,9 фоизи ёки 3 млн 837 минг киши овоз берган.
Тожикистоннинг сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзоданинг маълум қилишича, сайловлар пандемияга қарамай очиқ-ойдин ва демократик муҳитда ўтган.
Тожикистон президенти лавозимига 5 номзод кураш олиб борган. Сайловлар натижаларига кўра номзодлар қуйидагича овозлар тўплашган:
Имомали Раҳмон (Халқ демократик партияси) - 3 млн 837 минг 927 ёки 90,9 фоиз сайловчилар;
Рустам Латифзода (Аграр партия) – 127 минг 746 ёки 3,3 фоиз сайловчилар;
Рустам Раҳматзода (Иқтисодий ислоҳотлар партияси) - 90 минг 587 ёки 2,15 фоиз сайловчилар;
Абдуҳалим Ғаффорзода (Социалистик партия) – 62 минг 835 ёки 1,49 фоиз сайловчилар;
Мирож Абдуллоев (Коммунистик партия) – 49 минг 212 ёки 1,17 фоиз сайловчилар.
Тожикистонда ҳаммаси бўлиб 4 млн 946 минг 289 сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, сайловларда улардан 85,3 фоизи ёки 4 млн 221 минг 76 киши иштирок этди.
Тожикистонда президент 7 йиллик муддатга сайланади. Имомали Раҳмон ушбу олий давлат лавозимини 1994 йилдан бери эгаллаб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар