17:00 / 19.10.2020
3 438

Арманистон президенти Қорабоғ мустақиллигини қачон тан олишини айтди

Арманистон президенти Қорабоғ мустақиллигини қачон тан олишини айтди
Фото: «РИА Новости»
Тан олинмаган республика атрофидаги можарода Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган Озарбайжон музокаралар йўлидан бормаслиги ойдинлашса, Арманистон Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олади. Бу ҳақда Арманистон президенти Армен Саркисян «Коммерсантъ»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Яъни Арманистон томонидан тан олинмаслиги фақат Арманистон томони масалани тинч музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчи эканлигига боғлиқ. Бу шунақа туннел», — деди Саркисян.

Арманистон президенти сўзларига кўра, «агар бу туннел охирида ёруғлик бўлса, яъни Тоғли Қорабоғ муаммосини тинч йўл билан узил-кесил ҳал қилишнинг ёруғлиги бўлса, унда яна бироз кутиш мумкин».

Саркисяннинг таъкидлашича, Арманистон Олий кенгаши собиқ иттифоқ тарқалишидан сал аввалроқ Тоғли Қорабоғни тан олишни ёқлаб овоз берган. Аммо 1994 йилда, Боку ва Ереван ўт очишни тўхтатишга келишиб олганидан кейин Арманистон томони низони тартибга солиш бўйича Минск жараёнини мураккаблаштирмаслик ва ҳудуднинг якуний мақоми ҳақида кейинроқ келишиб олиш учун, мустақилликни тан олишни тўхтатиб қўйган.

Ереван Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилган эди. У масала республика ҳукумати кун тартибида турганини ва мавзу, шу жумладан, халқ томонидан ҳам муҳокама қилиниши кераклигини айтганди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев эса Боку ҳар қандай вазиятда ҳам Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олмаслигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, у кимдир Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олишга қарор қилишига ишонмаслигини айтганди. «У ҳолда биз бу мамлакат билан барча дипломатик алоқаларни шу заҳотиёқ узамиз», — деди Алиев.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда кенг қамровли жанговар ҳаракатлар 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

Аввалроқ Озарбайжон Арманистонни янги сулҳни бузишда айблаб, Тоғли Қорабоғ жанубига ҳужум бошлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон президенти Қорабоғ мустақиллигини қачон тан олишини айтди