10:51 / 22.10.2020
1 187

Билль Гейтс COVID-19'га қарши самарали даво усуллари қачон топилишини тахмин қилди

Билль Гейтс COVID-19'га қарши самарали даво усуллари қачон топилишини тахмин қилди
Фото: Getty Images
Дунёда коронавирус пандемияси йил охирига келиб инфекциянинг мавсумийлиги сабабли кучаяди, аммо 2021 йил бошидан вазият яхшилана бошлайди, деб тахмин қилмоқда Microsoft асосчиси Билль Гейтс. У бу ҳақда 21 октябрь куни GeekWire Summit виртуал конференциясида айтиб ўтган.

«Яхши янгилик шуки, шу йилнинг охирига ёки келаси йил бошига келиб, самаралироқ даво препаратлари, хусусан биринчилардан бўлиб моноклонал антитаналар пайдо бўла бошлайди», – деган Билл Гейтс.

Гейтснинг тушунтиришича, моноклонал антитаналар иммун ҳужайраларини – лейкоцитларни клонлаш орқали ҳосил қилинади. Ушбу антитаналар патогенларнинг аниқ бир қисмига таъсир этишга мўлжалланган.

Моноклонал антитаналар билан экспериментал даволанишни яқинда коронавирусга чалиниб тузалиб чиққан АҚШ президенти Доналд Трамп қабул қилган эди.

Аввалроқ Билль Гейтс коронавирус эпидемияси тугашининг тахминий вақтини айтган эди. Миллиардернинг сўзларига кўра, COVID-19 инсоният билан «абадий қолмайди» ва узоғи билан 2022 йилда ниҳоясига етади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)