Фото: РИА "Новости"
Россиянинг “Вектор” марказида коронавируснинг 80дан кўпроқ мутацияси аниқлангани маълум қилинди. Бироқ бу мутациялар марказ ишлаб чиқаётган вакцинанинг самарадорлигига таъсир қилмайди.
Марказ бош директори Ринат Максютовнинг таъкидлашича, Россиянинг барча ҳудудларида вируснинг ўзгаришини аниқлаш бўйича онлайн-режимда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Максютовнинг айтишича, марказ ишлаб чиқаётган “ЭпиВакКорона” вакцинасининг самарадорлиги вируснинг мутацияларга барқарорлигидан иборат. Бунга вакцина коронавируснинг ўзгармайдиган қисмлари асосида ишлаб чиқилгани ҳисобига эришилган.
Мутахассис вакцинанинг иккинчи устунлиги сифатида унинг ареактогенлигини, яъни нафақат соғлом кишиларга, балки кексалар, аллергияга мойил ва сурункали касалликликларга эга кишилар учун мутлақ безарар эканини айтиб ўтган.
“ЭпиВакКорона” вакцинаси Россияда “Спутник V”дан кейин рўйхатдан ўтказилган иккинчи вакцина бўлди. Ушбу вакцина коронавируснинг оқсиллари қисмларининг синтетик муқобилларига эга. Улар инсон иммун тизимига вирус зарраларини аниқлашда ва вирусга жавоб беришда ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради