Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Эмманюэль Макрон / Фото: Murad Sezer/Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция президенти Эмманюэль Макрон руҳий даволанишга муҳтожлигини айтди. У Макроннинг Ислом дини тўғрисидаги сўзларига ана шу тарзда муносабат билдирди.
"Макрон исмли бу одамнинг Ислом ва мусулмонлар билан қандай муаммоси бор? Ўз мамлакатидаги бошқа динга эътиқод қиладиган миллионлаб аҳолига нисбатан номақбул муносабатда бўлган давлат раҳбарига нима дейиш мумкин? Макроннинг руҳий хасталигини даволаш талаб қилинади”,- деди Эрдўған.
У шунингдек, Берлиндаги масжидларда тинтувлар ўтказилиши исломофобиянинг кўриниши эканлигини айтди.
“Исломга нисбатан бундай душманларча муносабат Туркияга ҳам душманларча муносабат эканлигини унутмаслигимиз лозим", - деди Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, "мусулмонларга нисбатан бундай ҳуқуқбузарлик Европа фашизмининг янги босқичга ўтаётганидан дарак беради".
Макрон 2 октябрь куни Франция жамоатчилигини ислом сепаратизмига қарши қатъий курашга чақирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди