17:00 / 01.11.2020
1 731

СNN Оқ уй ходимлари Жо Байденга яширинча ёрдам бераётганларини маълум қилди

СNN Оқ уй ходимлари Жо Байденга яширинча ёрдам бераётганларини маълум қилди
Фото: Reuters
Оқ уйнинг АҚШ президенти Дональд Трампга яқин ўнлаб ходимлари президент лавозимига Демократик партия номзоди Жо Байденнинг сайловолди штаби вакиллари билан яширинча ҳамкорлик қилаётгани маълум қилинди. Улар рақиб томон вакиллари билан Байденнинг сайловларда ғалаба қозониши ҳолатига унга ҳокимиятнинг топширилиши схемаси устида ишлашмоқда.

СNN телеканалининг хабар беришича, Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари Марк Медоуз ва Трампнинг Оқ уйдаги сиёсий мувофиқлашув учун масъул ёрдамчиси Кристофер Лиддел бир неча ойдан бери Байденнинг сайлов штаби билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бу ҳамкорликдан мақсад эса ҳокимиятнинг давлат аппаратига максимал безарар топширилиши ҳисобланади.

Байденнинг вакиллари Трамп сайловлар натижалари унинг фойдасига бўлмаса, улар бўйича баҳслашиши мумкинлигини ҳисобга олиб, воқеаларнинг энг ёмон ривожига тайёрланишмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Байденнинг ўтиш жамоаси камида 150 кишидан иборат ва у сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, инаугурациясигача 300 кишига етади. Бу жамоадаги одамлар масофадан ишламоқда, бироқ улар ҳақиқатда АҚШ молия вазирлигида жойлашган. Уларнинг вазифаларига ҳукумат таркибида ходимлар ўзгартирилишини амалга ошириш, у ёки бу лавозимларга номзодлар рўйхатини шакллантириш, Байденнинг президент лавозимига киришганидан кейинги илк фармонлари лойиҳасини тайёрлаш киради.

Таъкидланишича, Байден бу фаолиятнинг барча томонларидан хабардор, бироқ иримчилиги сабабли ғалаба қозонганига амин бўлмагунча, ҳеч қандай қарорлар қабул қилмоқчи эмас.

Аввалроқ Трамп қандай вазиятда сайловларда мағлубиятга учраганини тан олишга ва ҳокимиятни рақибига топширишга тайёр бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган ва шунчаки “адолатли сайловлар бўлишини” истаётганини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » СNN Оқ уй ходимлари Жо Байденга яширинча ёрдам бераётганларини маълум қилди