11:53 / 02.11.2020
1 750

Олимлар кўзойнак таққан инсонлар коронавирусга камроқ чалинишини тасдиқлашди

Олимлар кўзойнак таққан инсонлар коронавирусга камроқ чалинишини тасдиқлашди
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўзойнак тақадиган одамларларда янги коронавирусга чалиниш эҳтимоли анча кам экан. Бу ҳақда OpenBio форуми майдонида биология фанлари доктори, Россиянинг Новосибирск давлат университети бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораторияси раҳбари Сергей Нетесов маълум қилди. Унинг айтишича, хитойлик олимлар ҳам ўрганишлари давомида худди шундай хулосага келишган. Унинг фикрларини "Российская газета" нашри келтириб ўтди.

— Хитойда ҳам шу бўйича ўтказилган тадқиқот кўзойнак тақадиган одамлар коронавирусга бошқаларга нисбатан беш маротаба кам чалинишини кўрсатди, — дейди Нетесов. — Ушбу давлатда бу жуда аниқ намоён бўлади. Чунки у ерда контакт линзаларни кам тақишса-да, лекин кўриш қобилиятида муаммоси бўлган инсонларнинг 80 фоизидан зиёди кўзойнак тақади. Беморларнинг бор-йўғи ўн фоизини эса кўзойнак тақадиганлар ташкил этган.

Айни чоғда россиялик олим ниқобда юришни ҳам қатъий тавсия қилган. Унинг сўзларига кўра, вирусни юқтиришнинг асосий йўллари бурун ва кўзнинг шиллиқ пардалари ҳисобланади. Шундай экан, бурнини беркитмасдан ниқоб кийган одам худди ниқобсиз юрган билан бир хил ҳисобланади. Ҳидни йўқотиш биринчи навбатда инфекция бурун орқали юққанини кўрсатади. Бу эса энг кенг тарқалган аломатлардан биридир.

Олимнинг қатъий таъкидлашича, ниқобларни ҳамма, айниқса, кексалар тақиши шарт. Боз устига, коронавирус ташувчиси ўзи шундай эканлигини билмайди. Ниқоб шу тарафдан ҳам зарурдир.

— Юқтирган одам вирусни биринчи аломатлари пайдо бўлишидан олдин уни ташишни бошлайди. У йўталмайди, иситмаси йўқ, касал эканлигини билмайди, аммо икки кун давомида вирусни ташиб юраверади. Агар у ниқобсиз юрса, бошқаларга ҳам юқтиради — дейди Сергей Нетесов. — Ҳатто оддий ниқоблар ҳам қабул қилинаётган вирус дозасини юзлаб марта камайтиради. Бу ўз тасдиғини топган. Ниқоб бемор одамдан чиқаётган ҳавони кучли фильтрлайди. Агар икки киши ниқоб тақса, у ҳолда биридан иккинчисига инфекцияни юқтириш эҳтимоли минглаб марта камаяди.

Эксперт, шунингдек, хитойлик мутахассислар вирус инсон терисида 12 соатгача яшашини исботлашгани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Шунинг учун қўлни ювиб юриш жуда муҳим профилактик чора ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар кўзойнак таққан инсонлар коронавирусга камроқ чалинишини тасдиқлашди