19:50 / 02.11.2020
1 685

Филиппинда тайфун оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Филиппинда тайфун оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Фото: «Nv.ua»
Филиппинда Гони тайфуни оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди ва уч киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
Унга кўра, Олбай вилоятида 10 нафар одам ҳалок бўлган. Уларнинг орасида беш ёшли бола ҳам борлиги таъкидланмоқда. Бундан ташқари, Катандуанес провинциясида табиий офат натижасида яна олти киши ҳалок бўлган. Тайфун натижасида Гинобатан муниципалитетида 3 киши йўқолган.

Мамлакат Миллий кенгаши маълумотларига кўра, тайфун 372 мингдан ортиқ оила ёки 2 миллион кишига зарар етказган. Ҳукумат қарийб 390 минг кишини яшаш жойларидан эвакуация қилган. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Таъкидланишича, қарийб 8,5 мингта уй электр таъминотидан маҳрум бўлган. Минтақадаги кўплаб йўллар яроқсиз ҳолга келиши натижасида фавқулодда хизматларнинг зарар кўрган ҳудудларга етиб бориши қийинлашган.

Маълумот учун, 1 ноябрь куни Филиппиннинг Катандуанес провинциясига Гони супер тайфуни урилди. Маҳаллий атмосфера, геофизика ва астрономик тадқиқотлар хизмати маълумотларига кўра, Гони Филиппинни 20 километр/соат тезлик билан тарк этади.

Агар бўрон тезлиги ва йўналишини сақлаб қолса, у 3 ноябрь куни мамлакат ҳудудини тарк этиши мумкинлиги қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда тайфун оқибатида 16 киши ҳалок бўлди