23:35 / 02.11.2020
2 894

Илҳом Алиев Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтди

Илҳом Алиев Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтди
Фото: EPA
Агар Арманистон томони минтақадаги жанговар ҳаракатларни тўхтаца ва музокараларда конструктив позицияни намойиш қилса, босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқиш мажбуриятини оладиган бўлса, Озарбайжон Қорабоғдаги ҳаракатларни тўхтатишга тайёр. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби Бағдод Амреев билан учрашувда таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Президент шунингдек, 2 ноябрь куни минтақадаги навбатдаги озарбайжон қишлоқларининг озод қилиниши тўғрисида маълумот берилишини маълум қилди. Расмий Бокунинг маълумотларига кўра, 27 сентябрдан бери Озарбайжон Қуролли Кучлари 195 та аҳоли пунктини, шу жумладан, Жаброил, Физули ва Зангилан шаҳарларини озод қилган.

Бундан ташқари, Алиев расмий Ереванни Озарбайжон аҳоли пунктларига ракета ҳужумлари пайтида тақиқланган қурол ишлатишда айблади.

Аввалроқ, 31 октябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян президент Владимир Путиндан Арманистон чегараларига ҳарбий ҳаракатларнинг яқинлашишини инобатга олган ҳолда Туркия–Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғга қарши ҳарбий тажовузи юз берганда Ереванга ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлашни илтимос қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги тўқнашувлар тўғридан-тўғри Арманистон ҳудудига ўтказилсагина, Ереванга ёрдам беришга ваъда берди.

Арманистон бош вазирининг ўринбосари Мгер Григорян Пашиняннинг мурожаатини ўтган ҳафта Арманистон чегарасида Озарбайжон таҳдиди кучайгани билан изоҳлади.

Шунингдек, 2 ноябрь куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги яна можаро зонасида Яқин Шарқдан ёлланма жангарилар борлигини эълон қилди ва Туркия ҳамда Озарбайжон Қорабоғ можаросига динлараро характер беришга интилаётганини қўшимча қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 ноябрь куни Қорабоғ мудофааси армиясининг бўлинмалари ўзини Идлиб фуқароси деб таништирган чет эл фуқаросини қўлга олди. 30 октябрда Қорабоғда ўзини Хама шаҳри фуқароси деб таништирган жангари қўлга олингани ҳақида хабар берилди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, ҳибсга олинганлар қандай қилиб ёлланганликлари ва «ғайридинларни» ўлдиргани учун ойлик тўлови ваъда қилгани ҳақида батафсил маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар тинчликка эришиш учун қилинган иккита уринишга қарамасдан, 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

19 октябрда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган. Кейинроқ Пашинян Тоғли Қорабоғда Россия учун бевосита хавф солувчи Сурия террорчилик гуруҳлари жангарилари бўлганлиги учун Москва у ерда аксилтеррорчилик операцияларини ўтказиш учун асосга эга эканлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илҳом Алиев Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтди