08:06 / 06.11.2020
1 856

Трамп штаби овозларни ҳисоблашдаги товламачиликлар учун Невада штатига қарши даъво аризаси киритилганини эълон қилди

Трамп штаби овозларни ҳисоблашдаги товламачиликлар учун Невада штатига қарши даъво аризаси киритилганини эълон қилди
Фото: REUTERS / Brendan McDermid
Дональд Трампнинг сайловолди штаби аъзоси, АҚШ миллий разведкаси раҳбари вазифасини бажарган Ричард Гренелл овозларни санашдаги товламачиликлар сабабли Невада штатига қарши даъво аризаси киритилганини маълум қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

"Бу мамлакатда ноқонуний овоз ҳисоблашга йўл қўйилмайди ва Невадада худди шу нарса юз бермоқда", - деган Гренелл.

4 ноябрда CNN телеканали манбаларга таяниб, Трамп сайлов штаби Аризона ва Невада штатларида сайлов бюллетенлари қайта ишланиши юзасидан судга шикоят қилиши мумкинлигини маълум қилганди. Бундан аввалроқ штаб Жоржия, Пенсильвания ва Мичиган штатларида бюллетенлар қайта ишланиши тўхтатилиши талаби билан судга даъво аризалари топширган. Бундан ташқари, Трамп вакиллари Висконсинда ҳам овозлар қайта ҳисобланишини талаб қилишларини айтишган.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтди, бироқ жорий йилда жуда кўп америкаликлар почта орқали овоз бергани сабабли кўплаб штатларда овозларни ҳисоблаш жараёни чўзилиб кетди ва ҳанузгача давом этмоқда. Трамп эса сайлов участкалари ёпилгандан кейин почта орқали келган бюллетенларни ҳисобламасликни талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп штаби овозларни ҳисоблашдаги товламачиликлар учун Невада штатига қарши даъво аризаси киритилганини эълон қилди