22:55 / 06.11.2020
2 390

Байден Пенсильванияда ҳам Трампдан ўзиб кетди

Байден Пенсильванияда ҳам Трампдан ўзиб кетди
Фото: Reuters
АҚШ президентлиги учун демократлар партиясидан номзод бўлган Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампни сайлов натижасини ҳал қилувчи муҳим штатлардан бири – Пенсильванияда ҳам ортда қолдирди.

Америка телеканаллари хабарига кўра, ушбу штатда бюллетенларнинг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилган ҳолатда Байден Трампдан кўра 5,5 минг овоз кўп жамғарган - 49,4 фоизга 49,3 фоиз. Аввалига ушбу штатда Трамп яққол етакчилик қилиб келаётган, сўнгги кунда Байден орадаги фарқни қисқартирганди.

Агар 20 делегат овозига эга бўлган Пенсильвания Байденда қолса ва Трампнинг шу ва бошқа штатлардаги натижаларни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлари зое кетса, демократлар номзоди АҚШнинг янги президенти этиб сайланади.

Ҳозиргача Байден 253 делегат овозига эга бўлган, Трампда 214талигича қолмоқда.

Айни вақтда Пенсильваниядан ташқари яна 5та штатда овозларни ҳисоблаш давом этмоқда. Аляска (3) ва Шимолий Каролинада (15) Трамп устун келиши муқаррар, Аризона (11), Невада (6) ва Жоржияда (16) кураш қизғин давом этмоқда:
  • Аризонада 90 фоиздан ортиқ овозлар ҳисоблаб бўлинган, Байден 1,6 фоиз устунликка эга;
  • Невадада 90 фоизга яқин овозлар ҳисоблаб бўлинган, Байден 0,9 фоиз устунликка эга;
  • Жоржияда 99 фоиз овозлар ҳисоблаб бўлинган, Байден бир неча юз овоз кўпроқ тўплаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Пенсильванияда ҳам Трампдан ўзиб кетди