
Фото: Tom Brenner - RC2YVF9GPFIW / Reuters
АҚШдаги президент сайловлари натижаларини тан олишни истамаётган амалдаги президент Дональд Трамп сайловчилар овозлари учун курашда “катта олдинлаш” борлигини айтди ва бу борадаги янгиликларни кейинги ҳафта маълум қилишга ваъда берди.
“Бизда катта олдинлаш бор. Натижалар кейинги ҳафтадан олина бошланади. Американи яна буюк қиламиз”, деб ёзган Трамп Twitter’да.
Трамп яна бир хабарида “Биз ғалаба қозонамиз”, деб қўшимча қилган.
АҚШда сайловлар натижаларига ҳали расман якун ясалмаган бўлса-да, мамлакатнинг бир қатор етакчи ОАВлари уларда Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди.
The Washington Post нашри маълумотларига кўра, АҚШ Республикачилар партияси раҳбарияти ҳам сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқиш учун Трамп штаби олиб бораётган курашга қўшилди. Аввалроқ бу борада партия ичида нифоқ борлиги маълум қилинганди. АҚШ конгресси вакиллар палатасида кўпчилик етакчиси, республикачи Митч Макконел ва партиянинг қолган вакиллари Трамп сайлов штабини Байденнинг ғалабаси бўйича юридик баҳслашувда қўллаб-қувватлашларини билдиришган.
Politico нашри ва Morning Consult фирмаси ўтказган сўровномаларга кўра, ўзини АҚШда республикачи сайловчи деб ҳисобловчиларнинг 70 фоизи Байденнинг ҳалол ғалаба қозонганига ишонмаяпти ва натижалар сохталаштирилган деб ҳисоблаяпти. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.